“UZ-KOR GAS CHEMICAL” ҚЎШМА КОРХОНАСИ
СУҲБАТ ҲАҚИДА ЭЪЛОН!
“Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш талабларидан келиб чиқиб, цех ва бўлимларда мавжуд бўш иш ўринларига суҳбат ўтказишини хабарлайди:
- Назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика ускуначиси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида 6 та иш ўрни).
Номзодларга қўйиладиган талаблар: мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумот, тегишли соҳада иш тажрибаси.
Билиши керак: физика ва математикадан билимлар, назорат-ўлчов асбоблари тўғрисида тушунчалар, техник ҳужжатлар билан ишлаш, компьютер техникаси билан ишлаш. Инглиз ва рус тилларини билиши афзаллик ҳисобланади.
Суҳбат ўтказиладиган вақт: 2022 йил 25 январь, соат 09:00.
Суҳбат ўтказиладиган жой: Қўнғирот тумани “Қирқ қиз” ШФЙ ҳудудидаги УГКМ га қарашли 1-сонли (Hyundai) вақтинча яшаш лагери.
Номзодлар ўзлари билан паспорт, резюме, ва диплом (ёки нусхалари), ёзма ишлар учун ручка олиб келиши керак.
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ҳавфи борлигини ҳисобга олиб, номзодлардан тиббий ниқобда бўлиши ва ижтимоий масофа сақлаши талаб қилинади. Лагерь ҳудудига киришдан олдин барчанинг тана ҳарорати тепловизор орқали ўлчанади, тана ҳарорати юқори бўлган кишилар лагерь ҳудудига киритилмайди. Шу боис соғлигида муаммо сезган шахслар (иситма, йўтал ва бошқа) йўлга чиқмаслиги зарур.
Шунингдек, маълумоти бўйича мутахассислиги, касби ва иш тажрибаси юқорида кўрсатилган талабларга мос келмайдиган номзодлар ҳам суҳбатга киритилмайди.
Устюрт газ-кимё мажмуасининг узоқ масофада жойлашгани, келиб-кетиш машаққатли ва чиқимли эканлигини ҳисобга олиб, ҳар бир номзод кўрсатилган талабларга эътиборли бўлишини ва агарда талабларга мос келмаса, суҳбатга келиб овора бўлмаслигини сўраб қоламиз.
Яна бир муҳим огоҳлантириш: қўшма корхонамиз томонидан номзодларнинг резюме ва ҳужжатлари олдиндан қабул қилинмайди ва ўрганилмайди, сабаби барча номзодларга тенг имкониятлар яратиш мақсадида номзодлар ўз резюмеларини тўғридан-тўғри суҳбат пайтида топширади ва ҳамма билан тенг суҳбатдан ўтади.
Барча номзодларга суҳбатларга пухта тайёргарлик кўриши тавсия этилади.
Cкачать нашу форму резюме (анкета) вы можете здесь.
Направляйте свое резюме на адрес jobs@uz-kor.com.






В рамках развития двустороннего сотрудничества между Республикой Узбекистан и Республикой Корея, Национальной Холдинговой Компанией «Узбекнефтегаз» и Консорциумом корейских компаний на паритетной основе было учреждено совместное предприятие в форме Общества с ограниченной ответственностью «Uz-Kor Gas Chemical».



(99861) 2267000
(99861) 2249027